ПСЖ рус клубидан футболчи сотиб олади
ПСЖ Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби ярим ҳимоячиси Леандро Паредеснинг трансфери борасида келишувга эришди.
L’Equipe нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар 24 ёшли аргентиналик футболчи учун рус клубига 47 миллион евро тўлашади. Футболчининг ўзи эса янги жамоаси билан 4,5 йиллик шартнома имзолайди.
Маълумот учун, Паредес жорий мавсум Россия премьер-лигасида жами 15та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ва 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар