ПСЖ вакиллари ҳакамдан норози
L'Equipe нашри тарқатган хабарга кўра, учрашувдан сўнг бош ҳакамнинг қарорларига Париж клуби спорт директори Антеро Энрике ва координатор Максвеллар эътироз билдиришган.
Парижликлар иккинчи бўлим аввалида ўз дарвозаларига белгиланган пенальти ва Набиль Фекирнинг майдондан четлатилмаганидан норози бўлишмоқда.
Мазкур мағлубият ПСЖ учун мавсумдаги дастлабкиси бўлди. Мағлубиятга қарамай, Томас Тухель шогирдлари Лига-1 турнир жадвалида пешқадамлик қилишда давом этмоқда. Жамоа ўзининг келгуси беллашувини 9 февраль санасида "Бордо"га қарши ўтказади.

Фикрлар