
ПСЖ хавбекининг "Локомотив"га ўтиши деярли аниқ бўлди
ПСЖ ярим ҳимоячиси Гжегож Криховяк Москванинг "Локомотив" клубига кўчиб ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда RMC Sport нашри хабар тарқатмоқда.
Маълумотларга кўра ҳамюртимиз Виталий Денисов тўп сурадиган жамоа Польша терма жамоаси аъзосини бир мавсумга ижарага олади ва унинг маошининг бир қисмини тўлаб беради. Хабарларга қараганда Криховяк янги ҳафтада “темирйўлчилар” сафида тиббий кўрикдан ўтади.
Маълумот учун, Криховяк ўтган мавсумни "Вест Бромвич" сафида ижара асосида ўтказган ва 31та ўйинда майдонга тушган эди.
Комментарии