ПСЖнинг етакчи футболчиларидан бири “Барселона” билан келишувга эришди

Франциянинг амалдаги чемпиони ҳисобланган ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Адриан Рабьо фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин.

Гарчи парижликлар 23 ёшли футболчини қўйиб юборишни исташмаётган ва унинг трансфери борасидаги таклифларни рад этиб келаётган бўлсада, “Барселона” клуби спорт директори Эрик Абидаль футболчининг агенти билан учрашган ва бу борада музокаралар ўтказган.

Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра Рабьо ҳам “Барселона”га ўтишга розилик билдирган ва хатто каталонияликлар билан оғзаки келишувга ҳам эришган. Унга кўра агар франциялик футболчи “Камп Ноу”га кўчиб ўтадиган бўлса, “кўк-анор ранглилар” билан 5 йиллик шартнома имзолайди ва йилига 7 млн евро маош олади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ ПСЖнинг қатарлик хўжайини Носир Ал-Хелайфи Рабьони жамоада олиб қолиш истагида эканлигини айтиб ўтган эди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!