ПСЖнинг трансфери барбод бўлди
Англиянинг “Эвертон” клуби ўзининг етакчи ярим ҳимоячиси Идрисса Гуйени жорий қишки трансферлар даврида қўйиб юбормоқчи эмас.
Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ 29 ёшли сенегаллик футболчи янги ҳафта 25 млн евро эвазига ПСЖга ўтиши борасида хабарлар тарқалган эди. Аммо, Sky Sports тарқатган хабарга кўра “ирисчилар” француз клубидан ҳеч қандай таклиф олишмаган. Ундан ташқари улар Гуйени мавсум якунигача таркибда олиб қолишмоқчи.
Маълумот учун, Гуйе жорий мавсум Англия премьер-лигасида 20та ўйинда майдонга тушди.
Фикрлар