Париждаги мағлубият "Барселона"нинг режаларини ўзгартириб юборди

Хабарингиз бор 14 февраль куни “Барселона” ЕЧЛ 1/8 финал босқич дастлабки баҳсида ПСЖ меҳмони бўлиб, 4:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Ушбу мағлубиятдан сўнг каталонияликлар раҳбарияти таркибни кескин кучайтириш ни режа қилишди. Mundo Deportivo нашрининг маълум қилишича, “кўк-анор ранглилар” спорт директори Роберт Фернандес ёзда жамоага келиши мумкин бўлган бир нечта футболчиларни кузатиш мақсадида кеча бўлиб ўтган “Бавария” ҳамда “Арсенал” жамоалари ўртасидаги баҳсга ташриф буюрган.

Маълумотларга кўра “Барселона” ёзги трансфер даврида ҳимоячилар Эктор Бельерин ва Давид Алаба, шунингдек, хавбек Жошуа Киммихларни ўз сафига қўшиб олишни кўзламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!