"Пахтакор" Эрон клубларига қарши қандай натижалар қайд этган?

Хабарингиз бор "Пахтакор" Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг илк турида "Персеполис"га қарши баҳс олиб боради. Қуйида тошкентликларнинг Эрон клубларига қарши статистикаси билан танишиб олишингиз мумкин.

"Шерлар" Осиё клублари мусобақаларида Эрон жамоалари билан 15 марта тўқнаш келишган.

"Персеполис" билан 2003 йил 11 март куни гуруҳ босқичи доирасида Тошкентга кечган учрашувда Анвар Солиевнинг ягона голи "Пахтакор"га ғалаба келтирган. Ҳозиргача ушбу жамоа билан бир марта тўқнаш келинган.

Эрон жамоаларидан яна қуйидаги жамоаларга қарши учрашувлар ўтказилган:
Зобахан - 2:0, 0:1
Нафт - 2:1, 1:1
Саба - 2:1, 2:0
Сепахан - 2:1, 0:2
Тракторсози - 1:0, 0:2
Фулад - 2:0, 3:1
Истиқлол - 2:1, 2:4

Жами 15 беллашувнинг 10тасида "Пахтакор" зафар қучган. Бир ўйинда дуранг қайд этилиб, рақиблар 4 бор ғалаба қозонган. 22 тўп киритилиб, 15 гол ўтказиб юборилган. Эрондаги натижалар эса 2 ғалаба, 1 дуранг ва 4 мағлубиятдан иборат. Голлар миқдори 8-11ни ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
01/03/2019 21:22
Кайси мураббий билан галабалари купрок булганлигини айтилса яхши буларди
&
Лео Месси
01/03/2019 21:28
Арвеладзе билан гуруҳдан ҳам чиқолмайди Пахтакор...
&
AzizGazieff-Marco Simic 55 PFK Pakhtakor Tashkent Uzbekistan GoLions
02/03/2019 00:23
Бу гурухдан чикиш осон хам эмас.
Лекин биз ишонамиз!