"Пахтакор" "Эйр Форс"га қарши "Жар"да тайёрланмоқда
Хабарингиз бор "Пахтакор" 12 февраль куни Осиё Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасида Ироқнинг "Эйр Форс" клубига қарши ўтадиган учрашувга ҳозирликни давом эттирмоқда.
Клуб матбуот хизматининг хабар беришича машғулотлар "Жар" стадионида ўтказилмоқда. Футболчилар мураббийлар штаби томонидан берилган кўрсатмаларни бажарган ҳолда ўйинга яхши ҳолатда етиб бориш ва жамоа олдига қўйилган мақсадни бажариш учун бор кучлари билан интилишмоқда. Таркибда жароҳатланган футболчилар йўқ. Барча ўйинчилар юқори кайфиятда бўлажак баҳсга тайёргарлик кўришмоқда.
Фикрлар