"Пахтакор": Сардор Собирхўжаев сафга қайтди

БААга жўнаб кетишдан олдин Тошкентдаги охирги машғулотда айни пайтда мураббийлар ихтиёрида бўлган футболчилар иштирок этишди. Собирхўжаев асосий гуруҳ билан ишлашга қайтган бўлса, Комилов якка тартибда ишлашда давом этмоқда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Суюнов ва Симич ҳозирча машғулотларга қайтишмади. Бир ярим соатча чўзилган машғулотда жамоавий ўйинни шакллантириш устида машқлар бажарилди.

Бугун эрталаб "Пахтакор" Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида ўйнаш учун БААнинг Дубай амирлигига жўнаб кетади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!