"Пахтакор" ўз сафига Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини қўшиб олмоқчи

Қаршининг “Насаф” клуби ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробеков фаолиятини “Пахтакор”да давом эттириши мумкин.

Бизга етиб келган маълумотларга қараганда “шерлар” 22 ёшли футболчи борасида “аждарлар”га таклиф билан чиқишган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Пахтакор" спорт директори Жаъфар Ирисметов SPORTS.uz муҳбири билан суҳбат давомида жамоа таянч ярим ҳимоячиси позициясига муносиб номзодлар қидираётгани ва бу борада легионерлар билан бир қаторда ўзбекистонлик 2 нафар футболчи билан ҳам музокаралар олиб борилаётгани ҳақида айтиб ўтган эди.

"Ҳозирча биргина таянч ярим ҳимоячиси борасида бошимиз қотяпти. Балки ушбу позицияга янги легионерни рўйхатдан ўтказишимиз мумкин. Бу борада ўзбекистонлик икки нафар футболчи билан гаплашяпмиз. Мабодо, улар билан келиша олмасак, легионер масаласини кўриб чиқишимиз мумкин", - дейди Ирисметов.

Маълумот учун, Ҳамробеков асли “Насаф” тарбияланувчиси ҳисобланади. У жамоанинг асосий таркибида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида эса 9та ўйинда иштирок этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
kuperlox
30/01/2019 23:53
насафни дубли коладими ? е уларниям бекобод, олмаликка олиб кетасиларми???
&
Alisher
31/01/2019 00:52
ЭЭ авжига чиқди Умид ака ҳаммани йиғиб бервоти