"Пахтакор" стадионида югуриш мусобақаси ўтказилди

Спорт – бу гўзаллик!

Бу гўзалликлар барчаси “СПОРТ ҲАФТАЛИГИ"ДА мужассам.

“АЗИЗ ВА ЯГОНАМСАН, ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ!”

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллиги байрами арафасида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан ташкиллаштирилаётган бу каби тадбирлар нафақат ёшларимиз, балки катталарда ҳам жуда катта қизиқиш уйғотмоқда.

“ПАХТАКОР” МАРКАЗИЙ ЎЙИНГОҲИ. Бугун эрта тонгдан оммавий югуриш истагини билдирганлар сони 1200 нафарга етди.

Улар 4 та ёш тоифасига бўлиниб, аёл ва эркаклар алоҳида старт олдилар. Яъни, 16-35 ёшлилар, 36-45 ёшлилар, 46-55 ёшлилар ва 56 ёшдан катталар алоҳида.

photo_2018-08-26_12-32-20

Ғолиблар ҳам маълум бўлди. Совға, саломлар улашилди. Қувонарлиси, бугун уларнинг кўзларидаги қувончни, она Ватанга бўлган муҳаббатни, ғалабага бўлган интилишни кўриб маза қиласан киши.

Лекин, бизни ҳали олдинда амалга оширадиган ишларимиз кўп. Спортнинг инсон ва оила ҳаётидаги муҳим аҳамияти, унинг жисмоний ва соғломликнинг асоси эканлигини жамият онгига янада кенгроқ сингдириш борасида бундай тадбирлар кўпайиши лозим.

Биз тўхтамаймиз!

photo_2018-08-26_12-32-14

Азиз юртдошлар! Сиз хам  чуқурроқ ўйлаб кўринг. Ҳали кеч эмас. Бугундан бошлаб жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун имконият топинг.

Зеро, СПОРТ – САЛОМАТЛИК УЧУН хизмат қилади.

ТАДБИРЛАРИМИЗ ЯНА ДАВОМ ЭТАДИ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!