Пеле Роналдуга дебют учрашувида омад тилади

Футбол афсонаси Пеле бугун ўзининг “Ювентус”даги дебют учрашувида иштирок этадиган Криштиану Роналдуга омад тилади.

“Ювентус” таркибидаги дебют учрашувингда омад тилайман Криштиану. 61-йил ФИАТ хўжайини мени сотиб олишни истаганди, лекин бу Пеле учун ягона чизиқлар эди”, - деб ёзади Пеле твиттердаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Пеле ўзининг 18 йиллик футболчилик фаолиятини “Сантос” клубида ўтказган. Айтиш лозимки, ушбу жамоа ҳам худди “Ювентус” сингари оқ-қора йўл-йўл либосларда ҳаракат қилади.