Перес Марселони "Ювентус"га сотишни истамади

Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Марсело яна мана шу жамоада тўп суришда давом этиши мумкин.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” 30 ёшли бразилиялик футболчининг трансфрери бўйча “Ювентус”дан бўлган таклифни рад этган. Гап шундаки, мадридликлар президенти Флорентино Перес Марселони дунёнинг энг кучли ўнг қанот ҳимоячиси деб ҳисоблайди ва шу боис уни сотишни истамаган.

Маълумотларга қараганда “Реал” тез орада Марселога 2020 йилга қадар тузилган шартнома таклиф қилади.

Эслатиб ўтамиз, у жорий мавсум жами 10та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!