Перес келаси ёз мегатрансферни амалга оширмоқчи
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби президенти Флорентино Перес келаси ёз мегатрансферни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Football Espana нашрининг ёзишича “қироллик клуби” раҳбари кейинги йил ПСЖнинг икки етакчиси – Неймар ёки Мбаппедан бирини қўлга киритишга уруниб кўрмоқчи.

Айтиш лозимки, “Реал”нинг биринчи навбатдаги нишони бу бразилиялик ҳужумчи ҳисобланади. Бироқ, парижликлар уни қўйиб юборишни исташмаса, у ҳолда мадридликлар бор эътиборларини франциялик иқтидор эгасига қаратишади.