Пике: Мени нафақат Мадридда, балки Каталонияда ҳам ёмон кўришади

"Барселона" клуби ҳимоячиси Жерар Пике "Валенсия"га қарши Испания чемпионати баҳсида 2-дақиқада ўтказиб юборилган голдаги хатосини тан олди.

Ҳа, мен голли хатога йўл қўйдим, аммо менда ҳозир ҳаммаси жойида. Кўпчилик мени фақатгина Мадридда ёмон кўради дейишади, аммо Каталонияда ҳам шундай ва мендан хато кутишади. Ҳар гал гол ўтказиб юборганимизда ҳар ким мени айбдор ҳисоблашади.

– Аммо мен ҳаммасини яхши тушунаман. Бу ўйиннинг бир қисми. Имкониятдан фойдалансин ва бироз хурсандчилик қилишсин, – дейди Пике.

"Валенсия" – "Барселона" ўртасидаги Испания чемпионати 8-тур ўйини 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!