Пике: Рамосга иккинчи сариқ карточка кўрсатилиши шарт эди
Каталониянинг "Барселона" клуби ҳимоячиси Жерар Пике кеча “Реал”га қарши Испания кубоги ярим финал дастлабки баҳсини бошқарган Матеу Лаос бошчилигидаги ҳакамлар бригадасидан норози эканлигини яширмади.
“Ҳакамнинг фикрлашлари ғалати бўлди ва биз бунга кўникишимиз керак эди. Серхио Рамос иккинчи сариқ карточкасини олиши керак эди. Аммо биз бу вазиятда нима ҳам қила олардик? Умумий олганда эса “Барселона” ўйинни ажойиб ўтказди”, - дейди Пике.
Эслатиб ўтамиз, кечаги учрашув 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди. Ушбу жамоаларнинг жавоб баҳси эса 27 февраль куни Мадридда бўлиб ўтади.
Фикрлар