Пирло мураббийлик фаолиятини бошламоқчи
Италия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Андреа Пирло ўзини мураббийлик соҳасида синаб кўришни режалаштирмоқда.
Сентябр ойида Пирло мураббийлик лицензиясини олган эди ва энди у “В” сериядан қуйи клубларнинг бирига бош мураббий ёки юқори дивизондаги жамоаларнинг бирида ёрдамчи бўлиб ишлаши мумкин.
– Мени мураббийлик иши қизиқтирмоқда. Мен яна аниқ мураббий бўлишимга ишончим комил эмас, аммо вақти келса қарор қабул қиламан. Агар мураббий бўлсам, муваффақиятга эриши учун барча жавобгарликни ўз бўйнимга оламан, – дейди Пирло.
Фикрлар