Питер Хюйстра: “Пахтакор” ва “Локомотив” Голландия клубларига яхшигина рақобат хосил қила олади

“Пахтакор” клубида бош мураббий ёрдамчиси сифатида фаолият олиб бораётган голландиялик мутахассис Питер Хюйстра куни кеча машхур голланд нашри Voetbal Zoneга интервью берди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Интервью давомида Голландия терма жамоасининг собиқ аъзоси Ўзбекистондаги фаолияти ва “Пахтакор” ҳақида тўхталиб ўтди.

- Менга Ўзбекистон анча маъқул келди. Мамлакат ва бу ернинг одамлари менга жуда манзур бўлди. Қолаверса, миллий чемпионат савияси ҳам ёмон эмас. Зеро, “Пахтакор” ва “Локомотив” каби клублар Голландия миқиёсидаги клубларга яхшигина рақобат хосил қила олади, деб ҳисоблайман. “Утрехт”, “АЗ” ва “Витесс” каби жамоалар билан савиямиз бир хил десам хато бўлмайди. Қолган ўзбек клублари голланд Эредивизиясида нисбатан пастроқ ўринлардан жой олишган бўлар эди.

“Пахтакор” клуби айни пайтда тўғри йўлдан бормоқда. Бу ерда яхши даражадаги клуб шакллантириш ишлари олиб борилмоқда. Тўғри, ҳали “Аякс”, “Фейеноорд” ёки “ПСВ” каби гранд клублар даражасида эмасмиз. Лекин клуб инфратузилмасини секин-аста яхшилаб боряпмиз. “АЗ” клуби яқинда Европа Лигаси доирасида Қозоғистоннинг “Қайрат” клубига имкониятни бой берди. Холбуки, биз мазкур жамоани йиғин пайти осонгина мағлуб этган эдик, - деди мутахассис.

Таъкидлаш жоиз, Питер Хюйстра ўз вақтида “Гронинген”, “Твенте”, “Глазго Рейнжерс” каби клублар ва Голландия терма жамоаси сафида ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида фаолият олиб борган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Unviverse
12/01/2019 17:27
Qanaqasiga