Пляж футболи. “Когон” — Ўзбекистон Кубоги соҳиби!
20 июль куни Қарши шаҳридаги “Геолог” МССМ қошидаги қумли майдонда пляж футболи бўйича Ўзбекистон Кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтди.
Финалда Бухоро вилояти Когон шаҳрининг “Когон” жамоаси ва Қаршининг “Насаф” жамоалари ўзаро куч синашди. “Когон” учрашувда 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланди.
Учрашув якунига етгач, Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси расмий вакиллари Алишер Файзиев ва Ойбек Юнусовлар ғолибларга дипломлар ва кубокни тантанали равишда топширишди. Шунингдек, Соҳиб Нарзуллаев (Когон) - энг яхш тўпурар, Жўрабек Ахмедов (Когон) - энг яхши ҳимоячи ва Асадиллоҳ Полвонов (Насаф) - энг яхши дарвозабон дея, эътироф этилди. Номинантларга ҳам дипломлар топширилди.
Тақдирлаш маросимидан сўнг Алишер Файзиев сўзга чиқиб, мусобақа иштирокчиларига ва ташкилотчиларга ҳамда “Геолог” МССМ раҳбариятига Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси номидан ташаккурлар билдирди.
Соҳил футболи. Ўзбекистон Кубоги. Финал
“Когон” (Бухоро вил.) – “Насаф” (Қарши) 4:1 (0:0, 2:0)
Фикрлар