Погба: Туринлик мухлислар мени илиқ кутиб олишди
“Манчестер Юнайтед” клуби хавбеки Поль Погба кеча “Ювентус”га (2:1) қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Ғалаба қозонганимиз жуда ажойиб бўлди ва бу энг муҳимидир. Қолаверса, мухлислар бугун мени илиқ кутиб олишди, бунинг учун уларни қадрлайман. Биз бугун кучли жамоага қарши ўйнадик, муҳими эса бу уч очкони қўлга киритганимиздир.
Биз бугун жамоавий ўйин кўрсатдик ва охиригача курашдик. Балким ўйин сўнггида бизда иккинчи нафас очилгандир”, - дейди франциялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Погба МЮга ўтгунича айнан "Ювентус"да тўп сурган.
Фикрлар