"Порту" етакчиларидан бири АПЛда ўйнамоқчи.

“Порту” ярим ҳимоячиси Ясин Браими фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

Corrieo da Manha тарқатган хабарга қараганда 29 ёшли жазоирлик футболчига “Эвертон”, “Вулверхэмптон” ва “Манчестер Юнайтед” каби клублардан қизиқишлар мавжуд. Қолаверса унинг ўзи ҳам кучини Англияда синаб кўриш истагида.

Маълумот учун, Браими жорий мавсум “Порту” сафида жами 32та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 9та гол ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса ёзда ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!