Кеча ЖЧ-2018нинг илк ярим финал баҳсида Франция Бельгия (1:0) устидан ғалаба қозониб, финалга йўл олди. Учрашув якунлангач эса Россия Федерацияси президенти Владимир Путин франциялик ҳамкасби Эммануэль Макронни ушбу ғалаба билан табриклади.

“Ўйиндан сўнг Путин дархол Макрон билан боғланди. У Макронни ва барча франциялик мухлисларни бугунги учрашувдаги ғалаба ва финал йўлланмаси билан табриклади”, - дейилади президентнинг матбуот хизмати берган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Франция президенти Эммануэль Макрон шахсан кеча “Санкт-Петербург Арена”да бўлиб ўтган учрашувни стадиондан туриб кузатиб борди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98