Қашқадарёда “Ёшлар ҳафталиги” спорт мусобақалари бошланди

2018 йил IV чорагида аҳолининг барча қатламлари ўртасида ўтказиладиган спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаси мувофиқ 26 ноябрдан 1 декабрига қадар республикамизнинг барча ҳудудларида “Ёшлар ҳафталиги” ўтказилмоқда.

Қашқадарё вилоятида ҳам ушбу ҳафталик оммавий спорт мусобақалари билан бошланди. Хусусан, 26 ноябрь куни Яккабоғ туманида коллеж талабалари ўртасида футбол мусобақаси ташкил этилиб, унда 8 та коллеждан 120 нафардан ортиқ талабалар иштирок этишди. Мусобақада 1-ўринни агросаноат КҲК жамоаси қўлга киритган бўлса, 2-ўринни қишлоқ хўжалик КҲК ёшлари эгаллашди, 3-ўринга эса озиқ-овқат саноат КҲК талабалари муносиб деб топилди.

Шу куни Чироқчи тумани Марказий ўйингоҳи майдонида “Ўзбекистон ёшлари –янги замон бунёдкорлари” шиори остида ёшлар фестивали доирасида футбол бўйича мусобақалар ўтказилди. Баҳсларда 300 нафарга яқин ёшлар иштирок этишди.

Ғолиб ва совриндорларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия

ва спорт вазрлиги матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!