Қатар термаси етакчиси Али Даининг рекордини такрорлади
Ads

Эътиборлиси, қатарликларнинг иккинчи голига мазкур турнир кашфиёти бўлган Алмоез Али муаллифлик қилди. Шу тариқа 22 ёшли футболчининг ушбу қитъа биринчилигидаги голлари сони 8 тага етди.

Қайд этиш жоиз, Алмоез Али битта Осиё кубогида 8 та гол киритган иккинчи футболчига айланди. Бунга қадар эронлик Али Даи ҳам бир мусобақа давомида 8 та гол киритишнинг уддасидан чиққан эди. Ушбу ҳодиса 1996 йилги турнирда қайд этилган эди.