
Қирол яна тахтда: Роналду "Ювентус"га ғалаба келтирди (Видео)
Италия А Серияси 10-турида "Эмполи" ҳамда "Ювентус" жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. Эмполидаги "Карло Кастельяни" стадионида кечган учрашувда "кекса синьора" 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Даставвал 28-дақиқада Франческо Капуто ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда эса туринликлар етакчиси Криштиану Роналду дубль қайд этиб, жамоасига муҳим бўлган ғалабани олиб келди.
Фикрлар