“Қизилқум” – “Навбаҳор” ўйинини Виктор Серазетдинов бошқаради

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

 

Мамлакат чемпионатининг навбатдаги турида “Навбаҳор” Навоийда “Қизилқум” клуби меҳмони бўлади. ПФЛ бугун 2-турдан ўрин олган учрашувларни бошқарадиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра 10 март куни Навоийда бўлиб ўтадиган “Қизилқум” – “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашувни Виктор Серазетдинов бошқариб боради. Серазетдиновга қанотларда Александр Сидоров ва Дониёр Сайлаловлар ёрдам беришади.

Захирадаги ҳакам вазифасини Аҳрол Рисқуллаев бажаради. Назоратчичилик Ғайрат Каримов зиммасига юклатилган бўлса Навоийга Бобур Ҳайдаров ПФЛ вакили сифатида ташриф буюради. “Навбаҳор” аъзолари Навоийдаги учрашувга тайёргарликни бугундан бошлашади. Машғулотлар Тошкентда олиб борилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!