Қизлар ўртасидаги мерганлар мусобақасида ғолиблар маълум бўлди

Пойтахтимизда давом этаётган пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича  Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи куни хотин-қизлар имкониятларни ишга солишди. Саралашдан финалга йўл олган спортчилар чемпионат ғолиблиги ва терма жамоага сараланиш учун маҳоратларини ишга солишди.

Чемпионлик учун бўлган курашда хоразмлик Олима Комилова 240,6 очко билан биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўрин эса 235,6 очко тўплаган пойтахт вилояти спортчиси Зайнаб Пардабоевага насиб этди. Сурхондарёлик Наталия Сластён улар ортидан муносиб таъқибчи бўла олди – 3-ўрин.

Терма жамоага саралаш учун бўлган финалда кутилганидек, Сакина Мамедова энг кўп очко жамғарди – 248,2. Иқтидорли спортчи Олима Комилова эса Елена Кузнецовани ортда қолдириб иккинчи ўринга эга чиқди.  

Бугун ВП-6 машқи бўйича микст, яъни аралаш жуфтлик мусобақалари давом эттирилади.

> Терма жамоага муносиб мерганлар аниқланмоқда

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!