
"Қўқон-1912" АГМК билан назорат ўйини ўтказади
"Қўқон-1912" матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, мураббийлар штаби навбатдаги ўйинларга футболчиларни ҳар томонлама мукаммал тайёрлашга ҳаракат қилмоқдалар. Машғулотларда Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоаси таркибига чақирилган дарвозабон Ўткир Юсупов, футболчилар Жавоҳир Сидиқов ҳамда Ойбек Рустамовлар иштирок этишмаяпти.
Эртага қўқонликлар назорат ўйинида майдонга тушадилар. Назорат ўйинидаги рақиб Олмалиқ шаҳрининг "АГМК" жамоаси бўлади.
"Қўқон-1912" - "АГМК" жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини эртага 13 октябрь куни соат 16-00да Тошкентдаги "Тўқимачи" стадионида бошланади.
Комментарии