Қорақалпоғистон ва Самарқандда гандбол байрами бўлиб ўтди

Бундан бир неча кун олдин Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида «Гандбол сайл»лари ўтказилгани ҳақида хабар қилинганди. Бундай тадбирнинг мантиқий давоми сифатида Самарқанд шаҳрида жойлашган истироҳат боғида «Мен ҳам гандбол ўйнашни ўрганаман» шиори остида мухлислар учун ўзига хос байрам уюштириб берилди.

Унда спорт мухлисларига турли чиқишлар, мастер-класслар намойиш этиди. Бир сўз билан айтганда, ушбу спорт байрами каттаю-кичик ичида қизиқишга сабаб бўлди.

Шунингдек, Нукус шаҳрида 2005-2006 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Нукус шаҳар биринчилиги ҳам ташкил қилинди. Унда 6та ўғил болалар, 4та қизлар жамоаси ғолиблик учун кураш олиб боришди. Мусобақа сўнггида совриндор жамоаларга эсдалик совғалари тақдим этилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!