РПЛ. Афониннинг жамоаси пешқадамга айланди

Ҳамюртимиз Вадим Афонин фаолият олиб борадиган "Оренбург" клуби бу тур Махачқалада "Анжи" меҳмони бўлди. Мазкур учрашувда доғистонликлар рақибга 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Афонин одатдагидек учрашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.

Бугунги ғалабадан сўнг "Оренбург" жамғарган очколар сони 9 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилиб олди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию