РПЛ раҳбарияти "Анжи"нинг таклифини рад этди
Россия премьер-лигасининг 11-туридан ўрин олган “Анжи” – ЦСКА баҳси Каспийскеда бўладиган бўлди.
Гап шундаки, айни дамда Москва атрофидаги базада шуғулланаётган махачкалаликлар ортиқча харажатни амалга оширмаслик учун “армиячилар” билан ушбу даврадаги ўйинни Москвада ўтказиш таклифини билдиришган эди. ЦСКА ушбу таклифни қабул қилган эди. Бироқ, премьер-лига раҳбарияти бунга розилик бермади.
Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз Достонбек Ҳамдамов тўп сурадиган “Анжи” айни дамда оғир молиявий муаммолар гирдобига тушиб қолган.
Фикрлар