Рабьо "Милан"га шарт қўйди
ПСЖ ярим ҳимоячиси Адриан Рабьо ўзига жиддий қизиқиш билдираётган "Милан"га ўз шартларини эълон қилди.
Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра 23 ёшли франциялик футболчи "россонерилар" спорт директори Леонардо билан бўлган суҳбатда агар “Милан” жорий мавсум якунларига кўра ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритса ва унга йилига 5 миллион евро маош тўланса “Сан Сиро”га ўтишга розилик билдиришни айтган. Айтиш керакки, Париж клуби ҳам Рабьога 5 миллион евро маош таклиф қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Рабьо учун шунингдек “Барселона” ҳам кураш олиб бормоқда.
Фикрлар