Рабьо фаолиятини қаерда давом эттиришини маълум қилди
ПСЖ клуби хавбеки Адриан Рабьо ёзда жамоасини ўзгартирмоқчи.
Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра франциялик футболчи фаолиятини "Ливерпул"да давом эттирмоқчи. Рабьо айнан Юрген Клопп қўл остида тўп суришни хоҳламоқда.
Қайд этиш лозимки, 24 ёшли футболчига шунингдек "Барселона", "Манчестер Сити" ва "Милан" клублари ҳам жиддий қизиқиш билдиришмоқда.
Маълумот учун, Рабьо жорий мавсум 15та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар