Рабьога кутилмаган харидор пайдо бўлди

ПСЖ клуби хавбеки Адриан Рабьога яна бир гранд клубдан қизиқишлар пайдо бўлди.

Football Espana нашри тарқатган хабарга қараганда 23 ёшли франциялик футболчини “Манчестер Сити” клуби ҳам ўз сафида кўришни истаб қолган. Унга кўра “шаҳарликлар” қишда футболчининг вакиллари билан унинг трансфери бўйича музокараларни бошлашмоқчи. Агар томонлар келишувга эришишса трансфер мавсум якунлангач амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, Рабьонинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси келаси йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!