Рабьонинг отаси вафот этди

Франциянинг ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Адриана Рабьонинг отаси вафот этди. Бу ҳақда Le Parisien нашри хабар бермоқда.

Унга кўра футболчининг отаси Мишель Провост 12 йиллик оғир ҳасталикдан сўнг оламдан кўз юмган.

Эслатиб ўтамиз, Рабьонинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси мавсум якунида ўз ниҳоясига етади ва у ёзда жамоасини ўзгартиришни режалаштирмоқда. Унга айни дамда “Тоттенхэм” ва “Барселона” клубларидан жиддий таклифлар мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!