Рафинья ёзда "Бавария"ни тарк этишини маълум қилди

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳимоячиси Рафинья мавсум якунлангач жамоадан кетишини айтди.

“Бу “Бавария”даги сўнгги мавсумим деб ўйлайман. Фаолиятимнинг энг ёрқин дамлари аста якунига етиб бормоқда. Мюнхенда ўтказаётган сўнгги ойларимдан завқланиб қолмоқчиман. Ҳозирча бошқа клублар билан музокаралар ўтказмаяпман. Чунки, “Бавария”ни ҳурмат қиламан. Бразилияга қайтишим мумкинлигини ҳам инкор этмайман”, - дейди Рафинья.

Маълумот учун, Рафинья “Бавария” сафида 2011 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 255та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 29та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг амалдаги шартномаси эса ёзда ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!