Ракитич учун "Бавария" ҳам курашга қўшилди

  • 22 Feb 20:51
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Каталониянинг "Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Иван Ракитич фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин.

Tecno

Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра 30 ёшли хорватиялик футболчи учун "Бавария" ҳам курашга қўшилган. Мюнхенликлар мавсумлар оралиғида уни сотиб олишга уруниб кўришмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Ракитичга шунингдек Миланнинг “Интер” клуби ҳам даъвогарлик қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Ракитич жорий мавсум “Барселона” сафида жами 36та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Comments

You must be logged in to commet!