Ракитич ёзда "Барселона"дан кетмайди

“Барселона” клуби хавбеки Иван Ракитичнинг агенти Артуро Каналес мижозининг ёзда “Интер”га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни мутлақо инкор этди.

- Иван ёзда “Барселона”ни тарк этиши мумкинми?

- Йўқ. Бу имконсиз нарса.

Маълумот учун, 30 ёшли хорватиялик футболчи жорий мавсум каталонияликлар сафида 32та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган, трансфер нархи эса 65 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!