Рамос "Алавес"га қарши ўйинда "Реал"га ёрдам бера олади
Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Серхио Рамос жароҳатидан тузалиб, машғулотларга киришди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага кўра 32 ёшли испаниялик футболчи бугунги машғулотларда ҳеч қандай чекловларсиз тўлиқ қатнашган ва у “Алавес”га қарши бўлиб ўтадиган Ла Лиганинг навбатдаги турида “қироллик клуби”га ёрдам бера олади.
Маълумот учун, Рамос жорий мавсум “Реал” сафида жами 9та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришган.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда “Реал”нинг яна 3 нафар етакчиси - Дани Карвахаль, Марсело ва Иско лазаретда даволанмоқда.
Фикрлар