Рамос "Реал" тарихида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар кучли бешлигига кириб олди

Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Серхио Рамос кеча Ла Лиганинг 24-турида "Жирона"га (1:2) қарши ўйинда иштирок этди.

Ушбу учрашув 32 ёшли футболчи учун “қироллик клуби” сафидаги 601-ўйин бўлди. Эътиборлиси, Рамос шу тариқа Фернандо Йерро ва Франсиско Хентоларга тенглашиб олди ва “Реал” тарихида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар рўйхатида 5-ўринга кўтарилиб олди.

Бу борада Рамосдан Сантильяна (645), Мануэль Санчис (710), Икер Касильяс (725) ва Рауль Гонзалес (741).олдинда холос.

Маълумот учун, Рамос “Реал” сафида 2005 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда. У жорий мавсум 37та ўйинда майдонга тушди ва 11та гол уриб 1та голга ассистентлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Miya
18/02/2019 17:18
Bechora Jirona yaqinda umuman chiqib ketsa kerak!
&
Эльмира
18/02/2019 11:04
Рамос молодец, зор футболчи
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
18/02/2019 10:32
характерини ҳисобга олмаса яхши футболчи
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
18/02/2019 10:32
характерини ҳисобга олмаса яхши футболчи
&
Messi
18/02/2019 10:29
Рамос молодец!
Shavkat Tursunov
18/02/2019 10:28
Bor yog'ri beshlik ekanu... Nimekan depman.
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
18/02/2019 10:13
админлар сарлавҳани чўзиб ўтирмай "Рамос "Реал" тарихида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар бешлигига кирди" деб ёзсайла ҳам бўларди!!!