Рамос
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Серхио Рамос кеча УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичидан ўрин олган “Аякс”га қарши (2:1) баҳда ўзининг юбилей 600-ўйинини ўтказди.

32 ёшли испаниялик футболчи “қироллик клуби” тарихида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар рейтингида 7-поғонага кўтарилиб олди. Бу борада Рамосдан фақатгина Фернандо Йерро (601), Франсиско Хенто (601), Сантильяна (645), Мануэль Санчис (710), Икер Касильяс (725) ва Рауль Гонзалес (741) каби футболчилар олдинда боришмоқда.

Маълумот учун, Рамос “Реал” шарафини 2005 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда. У ўтган давр мобайнида мадридликлар сафида 20та совринни қўлга киритди.