Рамос ўзининг шахсий рекордини ўрнатди

"Реал" Мадрид сардори Серхио Рамос кеча “Атлетико”г қарши ўйинда гол уриб ўзининг шахсий рекордини ўрнатди.

Squawka тарқатган хабарга кўра кечаги гол 32 ёшли ҳимоячи учун жорий мавсумдаги 11-гол бўлди. Эътиборлиси, у шу кунгача бир мавсумда бу қадар кўп гол урмаган эди.

Рамоснинг бу борадаги энг яхши натижаси эса 2016/17 йилги мавсумда қайд этилган эди. Ўша мавсумда у рақиблари дарвозасига жами 10та гол уришга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!