Расман! "Челси" Антонио Контени ишдан бўшатди
Лондоннинг “Челси” клуби раҳбарияти жамоанинг амалдаги бош мураббийи ҳисобланган Антонио Контени ўз лавозимидан озод этди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Унга кўра “аристократлар” 48 ёшли италиялик мутахассис билан шартномани муддатидан аввал бекор қилишаётгани сабаб тўланадиган товон пули борасида ҳам келишувга эришган.
Эслатиб ўтамиз, Конте “Челси”ни 2016 йил қабул қилиб олган ва дебют мавсумнинг ўзидаёқ премьер-лигада ғолиб чиқа олган эди.
Маълумотларга қараганда Контенинг ўрнини тез орада ҳамюрти Маурицио Сарри эгаллайди.
Фикрлар