Расман! "Челси" ўтган мавсум бирорта ўйинда майдонга тушмаган 38 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолади (ФОТО)

Лондоннинг “Челси” клуби Англия терма жамоаси собиқ дарвозабони Роберт Гринни ўз сафига қўшиб олганини расман эълон қилди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра “аристократлар” 38 ёшли посбон билан 1 йилга шартнома имзолашган. Унга кўра Грин жамоанинг 3-дарвозабони сифатида тўп суради. Айтиш лозимки, Грин лондонликлар сафига эркин агент мақомида келиб қўшилди ва унинг трансфери “Челси”га мутлақо текинга тушди.

Маълумот учун, Гриннинг сўнги жамоаси “Хаддерсфилд” клуби бўлган эди. Бироқ, у ўтган мавсум ушбу жамоа сафида бирорта ҳам ўйинда иштирок этмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!