Расман! Головин - "Монако" футболчиси

Москванинг ЦСКА клуби ҳамда Россия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Александр Головин расман фаолиятини “Монако”да давом эттирадиган бўлди.

Монаколиклар расмий сайти тарқатган хабарга кўра 22 ёшли футболчи тиббий кўриклардан муваффақиятли ўтган ва янги жамоаси билан 5 йиллик шартнома имзолаган. Бироқ, келишувнинг молиявий томонлари ҳозирча ошкор этилмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Монако” ушбу трансфер учун москваликларга 30 млн евро тўлаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!