Расман! Жоау Канселу "Ювентус" аъзосига айланди
"Валенсия" клуби ҳимоячиси Жоау Канселу фаолиятини "Ювентус"да давом эттирадиган бўлди.
Туринликлар расмий сайтининг хабар беришича 24 ёшли португалиялик футболчи “кекса синьора” билан 2023 йилга қадар шартнома имзолаган. Ўз навбатида “Юве” Канселунинг трансфери учун “кўршапалаклар”га 40 млн евро тўлашди.
Маълумот учун, Канселу “Валенсия” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ушбу вақт мобайнида жами 91та баҳсда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 4та гол ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар