Расман! Жон Терри “Астон Вилла” футболчисига айланди (Фото)
Ads

 

Ўтган мавсум “Челси” билан Англия чемпионлигини қўлга киритган Жон Терри фаолиятини чемпионшипда давом эттирадиган бўлди. Ҳимоячини “Астон Вилла” ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, “аристократлар”ни эркин агент сифатида тарк этган англиялик футболчи “Астон Вилла” билан бир йиллик шартнома имзолади.