Расман! Лукас Подольски Япония клубига кўчиб ўтди (Фото)

Туркиянинг “Галатасарой” клуб ҳужумчиси Лукас Подольски фаолиятини Японияда давом эттирадиган бўлди.

Германиялик футболчини J-лиганинг “Виссел Кобе” жамоаси ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб расмий твиттери хабар бермоқда. Форвард ушбу жамоада 10-рақамда фаолият олиб борадиган бўлди. 

Маълумот учун, “Виссел Кобе” айни пайтда Япония чемпионатида 23 очко жамғарган ҳолда 11-ўринда бормоқда. Фозил Мусаев тўп тепаётган “Жубило Ивата” эса 7-поғонани банд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!