Расман! "Наполи" афсонаси жамоадан кетди

"Наполи" сардори Марек Хамшик Хитойнинг "Далянь Ифан" клуби футболчисига айланди. Бу ҳақда неаполликлар ҳуқушуноси Маттиа Грассани хабар берди.

“Хамшик “Далянь Ифан” футболчисига айланди”, - дейди Грассани Radio Kiss Kiss’га берган интервьюсида.

Берилган маълумотларга қараганда 31 ёшли словакиялик футболчининг трансфери хитойликларга 18 млн еврога тушган. Аммо, ушбу маблағ келажакдаги бонуслар ҳисобига яна 2 млн еврога ошиши мумкин. Хамшикнинг ўзи эса янги жамоасида йилига 9 млн евро маош олади.

Эслатиб ўтамиз, Хамшик “Наполи” тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиш билан бирга жамоада энг кўп ўйин ўтказган футболчи ҳамдир. У 2007 йилдан буён неаполликлар шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Ўтган давр мобайнида Хамшик жами 520та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 121та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!