Расман! “Навбаҳор” Суперлигада 3-ўринни эгаллади ва бронза медалларига эга чиқди

Бугун Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ФИФА талабига кўра 6 очкодан махрум қилиниши борасида ЎФА расмий сайтида хабар эълон қилинди. Унга кўра жамоанинг мазкур муаммонинг асосий сабабчиси бўлган украиналик футболчи Сергей Симоненко олдидаги қарздорлик масаласи расман ёпилгани бўйича маълумот ҳам тақдим этмаганлигидир.

Тезкор хабар! Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ФИФА талабига кўра 6 очкодан маҳрум қилинади

Шу боис “қалдирғчолар” Суперлига якунланишига 2 тур қолганда олти очкодан айрилишди. Натижада, Наманганнинг “Навбаҳор” клуби муддатидан олдин 3-ўринни эгаллади ва бронза медалларига эга чиқди.

Маълумот ўрнида, шу кунгача “Бунёдкор” ҳисобида 24 очко бор эди ва энди Миржалол Қосимов шогирдларида 18 очко мавжуд. “Навбаҳор”да эса 28 очко бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!